Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев кеча Польша пойтахтига етиб борди. Бу ҳақда “Дунё” АА маълум қилди.
У шу пайтга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги консули бўлиб ишлаган, 2020 йилдан бери эса Бош консулликка раҳбарлик қилган.
Амирсаид Аъзамхўжаев 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Польшадаги Муваққат ишлар вакили ва 2019 йилдан Фавқулодда ва Мухтор элчи вазифасида ишлаган Баҳром Бобоев ўрнини эгаллаган.