2022 йил октябр ойида Сирдарё туманидаги ҳарбий қисмда содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларга зарар етган.
Сирдарё вилояти ҳокими фармойиши билан ушбу муассасаларга 3,9 млрд. сўм ажратилади.
Маблағлар Республика бюджети захира жамғармаси ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Обод қишлоқ» жамғармасига ўтказилган пуллар ҳисобидан ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 22 октябр куни содир бўлган портлашда 16 киши жароҳатланган, 3742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етган.