«Ўзгидромет» 12 ноябрь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 М/С тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 М/С тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 М/С тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдаё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 М/С тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Республикаинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент вилоятида кучли бўлади. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.