Кеча, 11 ноябрь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Маълум бўлишича, ер силкиниши 22:43 да қайд этилган. Зилзила 3,2 магнитудали бўлган. Зилзила координатлари 40,28 градус шимолий кенглик, 63,03 градус шарқий узунликка эга. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 532 км жанубий-ғарбда бўлган.