Жиззахда қутирган ит 3 ёшли болага ҳужум қилди

Бахмал туманида қутурган ит ёш болага ҳужум қилди. Бу ҳақда бизга ҳудудий фаолларимиз маълум қилди.

Жиззах вилояти Бахмал тумани Узунбулоқ МФЙ да қутурган ит кўчада 6 ёшли акаси билан ўйнаб юрган 3 ёшли болага ташланиб унга шикаст етказган.  Ушбу ҳолатни кўрган аҳоли вакиллари болани тезда итнинг ҳужумидан қутқариб қолишган ва уни зудлик билан шифохонага етказишган.

«Болаларим кўчада ўйнаб юрган эди, ит ташлангани ҳақида бироз ўтиб эшитдим. Қўшниларимиз қутқариб олишибди. Ҳозир боламнинг аҳволи яхши, зарурий муолажалар кўрсатишди. Ҳозир ҳам уни назоратда ушлаб туришибди», — дейди боланинг онаси биз билан суҳбатда.

Болага тажовуз қилган итнинг қутурганлик ҳолати аниқланганидан сўнг эса маҳаллий овчилар томонидан маҳалла нозири ҳамда аҳоли вакиллари кўмагида отиб ўлдирилган.

Ҳозирги вақтда тегишли ташкилот вакиллари томонидан хонадонлардаги итлар қутурганликка қарши назоратдан ўтказилиб, эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тўраев Асрорбек ҳудудий фаол