Сурхондарёда ўзгалар номига 132 млн сўм кредит олган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, “Тўда” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланган ва ўзи таъсис қилган “Volunteer team” корхонасида бир қанча фуқароларни алдаб, электрон имзоларини қўлга киритиб, номига иссиқхона фаолияти ташкил этиш учун 4 маротаба 33 млн сўмдан, жами 132 млн сўм кредит ажратилишига эришган. Сўнгра пулларни ўзи раҳбарлик қилаётган жамият ҳисобига тушириб, эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми, «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 31 октябрь куни ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинган.