Қўқонда ис газидан эр-хотин вафот этди: Заҳарланишга табиий газнинг огоҳлантирмай ўчириб-ёндирилиши сабаб бўлган
Vodiy1.uzнинг ишончли манбалари берган хабарга кўра, бугун 21 ноябрь тунда Қўқон шаҳар Аширқул мерган МФЙ. Қозикалон кўчасида яшовчи эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Марҳум 50 ёшли К.С ва унинг аёли 45 ёшли К.Сларнинг бир нафар фарзанди бўлган.
Маълумотларда ҳодисага сабаб, табиий газ тармоғидан газ оқимининг ўчиб-ёниши бўлганлиги айтилмоқда.