Сурхондарёда зилзила содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 23 ноябр куни тонгги 04:28 да (22.11.2023 йил, Гринвич бўйича 23:28 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,47 градус шимолий кенглик; 67,78 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 440 км жанубий-ғарбда.