Фуқаролар дори синовларида ихтиёрий қатнашиши мумкин

Фармакологик восита ёки дорининг клиник тадқиқотида соғлом шахслар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкин.

“Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Бунда клиник тадқиқот раҳбари тадқиқотда қатнашадиган шахсга тадқиқот усулининг аҳамияти, моҳияти ва эҳтимолий хавфи ҳақида батафсил тушунтириш бериши шарт.

Шахс тадқиқотнинг исталган босқичида унда иштирок этишни рад қилишга ҳақли. Тадқиқотда вояга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз шахс иштирок этганда, тадқиқотлар бошланишидан олдин унинг ота-онасидан ёки бошқа қонуний вакилларидан ёзма равишда розилик олиниши керак. 

Вояга етмаган шахс иштирокидаги клиник тадқиқотдан олдин вояга етган шахсда клиник тадқиқот ўтказилган бўлиши керак.

Қонун кеча, 22 ноябрдан кучга кирди.