Тошкент давлат транспорт университетида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди

Бугунги кунда Тошкент давлат транспорт университетида 9 та факультет, 41 та кафедра, 662 нафар профессор-ўқитувчи, 45 та мутахассисликлар, 62 та йўналишлар мавжуд, шунингдек, 10 та техникум, 1 та академик лицей бириктирилган. Талабалар сони эса 20 мингдан ортиқ.


Университетда 3 та ўқув биноси, 273 та ўқув аудиториялари, 56 та лабаратория хоналари, 22 та компьютер хоналари мавжуд. Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки лойиҳалари доирасида 39.6 млрд сўмлик 16 та ўқув лабаратория мажмуалари келтирилди.


Тошкент давлат транспорт университети жорий йилги харажатлари тўғрисида маълумот


Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган мехмонларни кутиб олиш харажатлари акс эттирилган:


Америка қўшма штатларига 2020 йил 4 майдаги ПҚ-4703-сонли қарор ҳамда 2020-2023 йилларда Тошкент давлат транспорт университетида кадрларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш ҳамда илмий салохиятни ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 2 ва 6-бандига асосан 104 миллион 406 минг 356 сўм харажат қилинган.


Чехия олий логистика мактаби(институти) билан халкаро таълим дастурлари доирасида имзоланган шартнома ижросини таъминлаш ҳамда «III Евросиё олий таълим саммити»да иштирок этиш мақсадида 30 миллион 773 минг 082 сўм харажат қилинган.


«Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси олий таълим муассасалари Ректорлари Форуми»да иштирок этиш мақсадида 9 миллион 456 минг 107 сўм харажат қилинган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон билан тасдиқланган фармонида келтирилган вазифаларни ижро этиш мақсадида 12 миллион 321 минг 213 сўм харажат қилинган.
Дунёнинг «ТОП-500» рейтингидан ўрин олган Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети билан халкаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда юқори савиядаги илмий-техник анжуман ва кўргазмада фаол иштирок этиш мақсадида 26 миллион 134 минг 947 сўм харажат қилинган.


Хитой Халк Республикасида «Буюк Ипак Йўли» олий таълим муассалари Аллянсининг халқаро саммити ва форумида иштирок этиш мақсадида 30 миллион 049 минг 528 сўм харажат қилинган.


Жами 213 141 233,00 сўмлик харажат қилинган

  • Иш ҳақи 19 млрд 243 миллион 818 минг сўм
  • Илмий даражага эга бўлган хадимларга қўшимча тўловлар 7 млрд 675 миллион 721 минг 942 сўм
  • Стипендия 22 млрд 474 миллион 015 минг сўм
  • Ягона ижтимоий тўлов 3 млрд 231 миллион 051 минг сўм
  • Талабаларга тўланадиган ижара хақ тўлўвлар 5 356 809 870,41 сўм
  • Тўлиқ давлат таъминотида бўлган чин етимлар учун харажатлар 66 миллион 433 минг 620 сўм
  • Дарсликлар сотиб олиш учун харажатлар 77 миллион 550 минг сўм
  • Бошқа харажатлар 18 млрд 195 миллион 744 минг сўм.
  • Белгиланган жами смета 93 млрд 169 миллион 052 минг сўм
  • жами ҳозирги кунга қадар ҳақиқатда умумий сарфланган харажатлар 76 млрд 243миллион 594 минг сўмни ташкил қилган.


Жорий йилда университетда тўғридан-тўғри ва танлов асосида жами 1 165 та 31 млрд 075 миллион 348 минг сўмлик шартномалар тузилган, булар:


Тўғридан-тўғри шартномалар сони 101 та 20 млрд 439 миллион 197 минг сўмлик


Электрон харидлар бўйича тузилган шартномалар сони 820 та 7 млрд 368 миллион 977 минг сўмлик


Юридик мажбуриятлар бўйича тузилган шартномалар сони 244 та 3 млрд 267 миллион 174 минг сўмни ташкил қилади.