Самарқанд шаҳридаги 5-сон умумтаълим мактабида ўқувчининг устига девор қулаган ва босиб қолган. Бунга қурилиш ишларини олиб борган қурувчининг хавфсизлик чораларини кўрмагани сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
Қайд қилинишича, мактаб «Очиқ бюджет» танловида 1 млрд 200 млн сўм ютиб олган. Унинг ҳудудида қурилиш ишларини бошлаган корхона хавфсизлик чораларини кўрмаган.
Шунингдек, қурувчидан ўз вақтида хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилмагани учун мактаб директорига қонун доирасида чоралар кўрилиши, ҳозир у таътилда экани айтилмоқда. Хабарда девор тагида қолган ўқувчининг аҳволи ва қурилиш ишларини олиб борган корхона номи ҳақида маълумот берилмаган.