Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси муҳофаза зонасидан қум-шағал маҳсулотлари қазилган жойда “Яшил лойиҳа” лойиҳалаш институти мутахассислари томонидан ўлчов ишлари олиб борилган.
Ўлчов натижасида 57,8 минг метр куб қум-шағал маҳсулотлари ноқонуний қазиб олинганлиги ва табиатга 34,7 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.