Эҳсон қутисини олиб кетган шахслар аниқланди

Кеча “Телеграм” ижтимоий тармоғида 2023 йилнинг 20 ноябрь куни соат 02:12 ларда Қўштепа тумани, Сармазор маҳалласида жойлашган “Сармазор” жоме масжиди олдига “Damas” русумли автомашинада номаълум шахслар келиб, эҳсон қутисини олиб кетганлиги тўғрисида видео тарқалган. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, Э.Н. ўзига тегишли “Damas” русумли автомашинасида жорий йилнинг 20 ноябрь куни тунги соат 02:12ларда шериклари Б.В. ҳамда С.А. бирга “Сармазор” жоме масжидининг ташқарисига қўйилган бир дона эҳсон қутисини ичида бўлган 80.000 сўм пули билан олиб кетганликлари аниқланган.

Ҳозирда эҳсон қутиси далилий ашё тариқасида олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Унутманг ҳар қандай қонун бузилиш ҳолатига жазо муқаррарлиги таъминланади.