Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлашгани акс этган видео тарқалди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилган.“
Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамширасига нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилди”, — дейилади хабарда.
Аммо, айнан қандай жазо қўлланилгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.