Ижтимоий тармоқлар ва одамлар орасида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице-президенти – Халқаро бокс кенгаши (WBC) олий кенгаши аъзоси Ғофур Раҳимов қидирувга берилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, Ғофур Раҳимов ҳақида тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ, у қидирувга берилмаган.
Шунингдек, яна бир бор Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев қўлга олинганини тасдиқланган.