Шошилинч огоҳлантириш: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда

Жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда.

9 декабрь куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 10 декабрда шимолий ва чўл ҳудудларида, 11 декабрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12-14 декабрь кунлари кечаси 10-13 даража, кундузи 5-8 даража совуқгача; шимолда кечаси 17-20 даража, кундузи 9-12 даража совуққача пасаяди.