Хитой одамларни эмлашга чақирди

Қиш мавсумида нафас йўли хасталиклари кучайиши асносида, Хитой Касалликлар назорати ва олдини олиш маркази гриппга қарши эмланиш зарурлигини эслатди.

“Синьхуа” агентлиги хабар бериршича, мутахассислар вакцинация вирус юқиши, бемор аҳволи ёмонлашишининг олдини олишини, ушбу касаллик туфайли ўлим хавфини камайтиришда самарали усул эканини таъкидламоқда
.

Қолаверса, эмлаш тиббиёт муассасаларига ахоли мурожаатини ҳам сезиларли даражада камайтиради. Эмланишнинг мақбул вақтига оид айрим хавотирларга жавобан, марказ аниқлик киритдики, энг қулай давр касалланиш авж олган пайт. Бинобарин, бошқа вақт ҳам вирусга қарши эмлаш мумкин.

Грипп вируси келтириб чиқарадиган юқумли ўткир респиратор касаллик – ОРЗ аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради

Айрим популяция, жумладан, чақалоқ, ёш бола, кекса ва ҳомиладор аёл, шунингдек сурункали касалликка чалинган беморда инфекциянинг оғир аломати ривожланиши хавфи юқори.

Марказ хулосасига кўра, грипп тарқалиши мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва қариялар уйларида, одамлар гавжум жойларда кўп кузатиляпти