Ўзгидромет прогнозларига кўра, 12-13 декабрь кунлари куз-қиш мавсуми учун биринчи энг совуқ ҳароратлар кузатилиши мумкин.
14 декабрь кунидан бошлаб ҳароратлар аста-секин кўтарилиб боради. Ҳатто жанубий вилоятларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +13 даражагача, шимолда +0 даража, бошқа вилоятларда +5 даражагача илиқ ҳароратлар бўлиши кутилмоқда.
12-14 декабрь кунлари учун ёғинлар 12 декабрда асосан қор кўринишида бўлиши айтилган. 13-14 декабрь кунлари эса ҳаво очиқ, ёғинсиз қуруқ изғирин бўлиши прогноз қилинган.
Кўп бора таъкидлаганимиздек, жорий қутбий совуқ антициклон таъсири республикада давомли эмас.