Жамоатчилик Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига асосан жавобгарликка тортиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Солиқ қўмитасига кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотувчи 572 та тадбиркорлик субъектига нисбатан текширишлар ўтказилган. Шундан 243 тасида алкоголь, 248 тасида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси аниқланган.
Ушбу соҳада белгиланган талабларга риоя этилишини қатъий назорат қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Сифати кафолатланмаган товарларни аҳолига сотаётган, инсон саломатлигига хавф солаётган бундай қонунбузарлар жавобгарликка тортилиши лозим.