Тошкентда 9-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

Воқеа ёзда, 4 июл куни содир бўлган. 16 ёшли ўқувчи уни сўккан тенгдоши билан гап талашиб, муштлашиб кетади. Воқеага гувоҳ бўлган бошқа йигитлар уларни ажратиб олади. Бироқ, шу куни кечқурун улар телефонлашиб бир-бирини сўкиб, оқшом бирга-бир гаплашиб олишга келишишади.

Муштлашувга пичоқ билан борган ўсмир танишининг белига пичоқ билан зарба бериб, уни ўлдирган. Экспертиза пичоқланган йигитнинг жароҳати «ҳаёт учун хавфли» деб топган.

Суд йигитни 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиб, жазони тарбия колонияларида ўташини белгилади.