Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани айтилмоқда

Bugun.uz маълумотларига кўра, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олинган. У иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда.

Азиз Воитов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2001 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 2010 йилда Олий ишбилармонлик мактабида «бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган.

Азиз Воитов 2022 йил август ойи охиридан бери вазир лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача эса – 2020 йил март ойидан бошлаб – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг (ўша вақтда Сардор Умурзоқов) биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.