Ўзбекистонда илк инновацион линзалар ишлаб чиқариш лабораторияси ташкил этилди

Юртимизда илм-фан ва инновацияга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан инновацияларни турли соҳалар — тиббиётга ҳам жорий қилишга оид ишлар олиб борилмоқда.

DMC – Доктор Максудова клиникаси эса инновацион йўналишда фаолият олиб бораётган саноқли тиббиёт муассасаларидандир. Айни вақтда уни кенгайтириш борасида жадал ишлар давом этмоқда. Жумладан «Доктор Мақсудова клиникаси»нинг янги филиали ҳамда Ўзбекистондаги илк инновацион линзалар ишлаб чиқариш лабораториясининг очилди. Шаҳримиз марказида жойлашган бу тиббий марказ асосан ёш авлодни саломатлигини тиклашга қаратилган.

Биламизки, ҳозирги ахборот технологиялари асрида турли гаджетлардан фойдаланиш натижасида бутун дунё бўйлаб болалар орасида “миопия – узоқни кўра олмаслик” касаллиги кўпаймоқда. Бу ҳолат, албатта, барчани хавотирга солади. Ушбу йўналишда келажак авлодни кўришини сақлаш, уларда эҳтимолли ногиронликни олдини олиш мақсадида янги тадқиқотлар, самарали диагностика ва даволаш усуллари устида изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада энг асосий эътибор миопияни назорат қилишга ва кўришни тиклаш – vision терапияга қаратилган.

Айнан шу мақсадни кўзлаган ушбу марказ ҳозирги кундаги энг замонавий тиббий ташхислаш ва даволаш ускуналарини, шунинг даллилларга асосланган тиббиёт нуқтаи назаридан самарали технологиялар, шунингдек айнан шу тор йўналишда етарлича тажрибага эга бўлган мутахассисларни ўзида жамлаган ҳолда фаолиятини бошлади.

Марказда миопияни назоратини олиб бориш ва болаларда кўришни тиклаш борасида vision терапия муолажалари ўтказиш мақсадида чет элнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан “Визотроник”, “Ручеек”, “Магнитостимулятор”, “Синоптофор” каби махсус ускуналардан фойдаланилса, офталмология соҳасида барча турдаги касалликларни ташҳислаш учун юқори технологик ва аниқликдаги ташҳислаш усуллари йўлга қўйилган. Шунингдек марказда офталмологлардан ташқари, ёш авлоднинг саломатлигига комплекс ёндашиш мақсадида логопед дефектолог, педиатр, болалар невропотологи, клиник лаборатория фаолият олиб бориши билан биргаликда, уларнинг тиббий психологик хусусиятларини ўрганиш, тиббиётнинг ноинвазив ва номедикаментоз усулларини кенг тадбиқ қилиш нуқтаи назаридан электроэнцефалография текшируви, БОС ва БАК терапия йўлга қўйилган.   

Тиббий марказ асосан болалар ва офталмология йўналишида эканлиги инобатга олиниб махсус болалар хонаси, ҳамда кенг ассортиментдаги махсулотга эга бўлган оптика ташкил қилинган.

Ўзбекистондаги илк инновацион линзалар ишлаб чиқариш лабораторияси Буюк Британия, Испания, Швейцария давлатлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда бу каби линзалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Шунга қарамай ДМС ортокератологик (тунги) линзаларни ишлатишни бошлаган. Ушбу линза 2018 йилдан ҳозирги кунгача 2000 га якин беморда қўлланилган. Келгусида эса лабораторияда 10000 тагача ишлаб чикариш режалаштирилмоқда.

Бу каби линзалардан Европа давлатларида фаол фойдаланиб келинади. Маълумот учун, мазкур линзалар энг асосий фойдали жиҳати миопиянинг ўсишини тўхтатади. Яъни фақат яхши куриш эмас, балки ДАЪВО ҳамдир. У тунда тақилади ва бемор ухлайди. Кундузи эса бемалол актив ҳаракат — спорт, сузиш ва бошқа машғулотлар билан шуғулланиши мумкин.