Манбага кўра, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров 20 млн АҚШ доллари миқдорида пулларни ўзлаштиришда айбланиб қўлга олинган. У жиноий гуруҳлар билан тил бириктириб, кредит маблағлари ажратилишида уларга амалий ёрдам кўрсатган.
Унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.