Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизмати маълум қилишича, қидирувдаги автомашина Наманганда ушланган.
Аниқланишича, суднинг қарорига асосан қарздор М. О. дан “Туркистон” ХАТБ фойдасига 89 млн. 354 минг сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Яккасарой туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлиб, қарздордан ундирув учун гаровда бўлган ‘Lacetti” автомашинаси қидирувга берилган.
Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровда бўлган транспорт воситаси Наманган вилоятидан топилиб, вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.