Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 3 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.