Болаликда ўтказилган инфекцион касалликлар, гелминтоз, камқонлик, қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар асорати ҳамда иммунитет сусайишига ҳисобига жинсий аъзолар меъёрида ривожланмаслиги мумкин.
Бу эса тухумдон кистасини келтириб чиқарувчи омилдир. Ангина, тишлар яллиғланиши оддий кўрингани билан инфекция ўчоғи ҳисобланади.
Агар балоғат ёшига етган қизингизда ҳайз цикли меъёрида бўлмай, турли ўзгаришлар билан кечса, назоратга олинг.
Борди-ю, киста аниқлангудай бўлса, ваҳима қилмай, мутахассисга учраб, даво чораларини бошланг. Керакли дори воситалари ёрдамида киста бартараф бўлиб, асорати қолмайди.
Даволангандан сўнг турмуш қуриш, фарзанд кўриш масаласида ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмайди.