Навоий вилоятида жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига “ойлик маошининг 50 фоизи” миқдорида “Ҳоким устамаси” жорий этилади

Йил сўнггида барча вазир ҳамда ҳокимлар, раҳбар лавозимдагилар жойларда юрт келажаги бўлган ёшлар билан юзма-юз учрашишмоқда. Улар билан турли мавзуларда фикрлашиб, ҳамсуҳбат бўлишмоқда. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавобларни, муаммоларига ечимларни, орзу-ниятларига етиш йўлидаги йўл-йўриқларни ана шундай учрашувлардан излашмоқда. Куни -кеча Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳам Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази” да навоийлик ёшлар билан учрашди.

🔻Навоий вилоятида 2024 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бир неча лойиҳа ва танловлар, спорт мусобақалари ўтказилади.


Хусусан, келгуси йилда вилоятда “Ҳоким кубоги” учун эркаклар ва аёллар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилади.


🔻Маданият ва санъат йўналишида иқтидор ва истеъдод эгаларини кашф этиш мақсадида “Navoiy-stars” (Навоий-старс) танлови ташкил этилади. Бу лойиҳа 2024 йил давомида ўтказилади ҳамда йил якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, тақдирланадилар.


🔻2024 йилда вилоятда ёшларни хорижий тилларга қизиқтириш мақсадида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган халқаро имтиҳон тизимларида (Аелтс, тойфель, гмат, грэ, ва б.) юқори (7,5 ва ундан юқори) натижага эришган 3-4 курс талабалари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг хорижий тилларни ўрганиш учун қўшган хиссаси учун ҳар йили 30 нафар фидойи талабаларни “Вилоят ҳокими стипендияси” билан рағбатлантирилади. Бу рағбатлантириш алоҳида низом асосида ташкил этилади.


🔻Маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спортга кенг жалб этиш мақсадида мактабдан ташқари бўш вақтларда умумтаълим мактаблари спортзалларидан самарали фойдаланиб, ёшларни кенг жалб этиб, юқори натижаларни қўлга киритган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига “ойлик маошининг 50 фоизи” миқдорида “Ҳоким устамаси” жорий этилади.


🔻2024 йилда фидойилик кўрсатган, ички ишлар органлари билан рейдларда юриб, жиноятчиликни олдини олишга ўз хиссасини қўшган, жамоатчилик асосида “Қизил” ва “Сариқ” маҳаллалардаги “Жасорат” ва “Қалқон” клубларига аъзо бўлган ёшларни кўрсатган натижаларига қараб ҳар чоракда рағбатлантириб борилади.
🔻Вилоятдаги ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида 2024 йилда “Заковат лигаси” ташкил этилади ҳамда “Лига” жараёнларида ғолиб бўлган жамоалар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.


🔻Вилоятдаги ёшларнинг бўш вақтингизни мазмунли ташкил этиш, илм-фан, айниқса, китобхонликка бўлган қизиқишларингизни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Навоий шаҳрида барча қулайликларга эга, имконияти чекланган ёшлар ҳам фойдаланиши мумкин бўлган замонавий кутубхона барпо этилади.


🔻 Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида етарли шарт-шароитларга эга бўлган
1 тадан жами 11 та намунавий универсал спорт майдончалари ҳамда Қизилтепа тумани “Тошмасжид” маҳалласида спортзал барпо этилади;


🔻Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Навбаҳор туманида “Ёшлар маркази” ташкил этилади.


Бошқа шаҳар ва туманларда ҳам босқичма-босқич ташкил этиб борилади.


🔻 Барча шаҳар ва туманларда “Ёшлар сайлгоҳлари” ва “Ёшлар ижод кўчалари” ҳамда Навоий шаҳрида “Креатив парк” фаолияти йўлга қўйилади.


🔻Хатлов асосида 4,3 минг нафар ёшлар “Оғир” тоифага киритилиб, ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш орқали ҳаёти яхшиланишига кўмак кўрсатилади.


Жами 5,2 минг нафар ишсиз ёшларни касб-ҳунар, замонавий касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, субсидия, ер майдони ва кредитлар ажратиш орқали бандлиги таъминланади.


🔻2024 йилда 7,6 минг нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” имкониятлари орқали ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.