Қизилтепа туманида «Кобальт» автомобилининг газ баллони портлади

Ижтимоий тармоқда «Кобальт» автомобилининг газ баллони портлаши билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан маълумот Навоий қилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

2023 йилнинг 24 декабрь соат 09:50ларда фуқаро Ф.Д ўз бошқарувида бўлган, «Кобальт» русумли автомашинаси билан Қизилтепа туманидаги “Бургер” кафеси олдидаги авто тураргоҳда бўлган вақтда автомашинага ўрнатилган “Метан газ” балони портлаб кетиши натижасида ҳайдовчи Ф.Д ва унинг 3 ёшлик вояга етмаган фарзанди Р.Ш турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вояга етмаган Р.Шга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.