“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Chacman» русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Н.И. тезликни оширганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотган ва йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб ағдарилган. ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Н.И. ва йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.