12 йил-у уч ой қамоқ, 154 дарра, икки йил сургун ва турли чеклов 

Эрон қамоқхонасида сақланаётган Нобель мукофоти совриндори Наргиc Муҳаммадий “тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадида давлатга қарши ташвиқот олиб бориш” айби билан яна бир муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда  “Associated Press” маълум қилди .

Маълумотларга кўра, унга 15 ойлик қамоқ жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, озодликка чиққанидан кейин унинг Теҳронда истиқомат қилиши, мамлакатни тарк этиши ва смартфондан фойдаланиши тақиқланади.

Муҳаммадийнинг Францияда яшайдиган турмуш ўртоғи ва икки фарзанди ҳукмни танқид қилиб, уни сиёсий мотив деб атаган.

Маълумот учун, бу Нобель мукофоти совриндорига нисбатан 2021 йил март ойидан бери бешинчи ҳукмдир. Ҳаммаси бўлиб, у 12 йил-у уч ой қамоқ, 154 дарра, икки йил сургун ва турли чекловчи жазоларга ҳукм қилинган.Шунингдек, Муҳаммадий Эронда мажбурий ҳижобга ва ўлим жазосига очиқдан-очиқ қарши чиққан.