Бу «Аёллар дафтари», «Ҳоким дафтари» эмас

«Водий овози манбаларининг маълум қилишича, Уйчи туман ҳокимлиги 2023 йил декабр ойида аёллар дафтарида турувчиларни Самарқандга саёҳатга олиб борган. Аммо «Аёллар дафтари»дагилар қолиб, Уйчи туман ҳокимининг Давлатобод туманида рўйхатда турувчи қизи Мусаева Сурайё ҳамда аёли Мусаева Умида ва маҳалладаги хотин-қизлар мутахассислари олиб кетилган».

Ушбу ҳолатга туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Саида Аҳмадалиева расмий муносабат билдириб видеочиқиш қилган. Расмий муносабатида Саида Аҳмадалиева «Аёлларга саёҳат пулини Уйчи туман ҳокими шакллантириб бергани учун унинг оиласи ҳам боришга ҳаққи бор», дея таъкидлаб ўтган…

Демак ўринбосарнинг гапига кўра, ҳоким рўйхатни шакллантириб бергани учун унда оила аъзоларининг ҳам тўлақонли ва мутлақо ҳаққи бор экан.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ўтказилган Президент йиғилишида ҳам айнан шу каби бюджет маблағларини беҳуда ишлатиш мавзуси кўтарилган эди.