Полша ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ўзбекистонликлар билан ҳал қилмоқчи. Хўш, қанча маош бермоқчи?

Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегацияси Полшанинг Келце шаҳрида бўлиб ўтган мева ишлаб чиқарувчилар иқтисодий форумида қатнашди.

Учрашув давомида полшалик тадбиркорлар мамлакатлар ёшларининг Германия, Франция, Буюк Британия каби давлатларга кўп кетаётгани сабабли ишчи кучи етишмаслигини, бу эса тайёр ҳосилни йиғиб ололмаслик билан боғлиқ катта йўқотишларга сабаб бўлаётганини таъкидлади.

Полша боғбонлари уюшмаси раиси Витолд Пекарник Ўзбекистондан келган ишчилар ҳақида ижобий фикр билдириб, уларни обрўли, интизомли ва меҳнаткаш сифатида тавсифлади. Шу билан бирга, виза олишда тўсиқлар мавжудлиги, бу мигрантларнинг Полшага келишини сезиларли даражада қийинлаштираётгани қайд этилди.

Айни дамда мамлакат қишлоқ хўжалиги ишлари учун минг нафар ишчи етишмаслиги, ушбу ўринларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш кераклиги билдирилди.

Бундан ташқари, боғбонлар уюшмаси томонидан Полша парламентига Ўзбекистонни мамлакат меҳнат бозорига кириш осонлаштирилган давлатлар рўйхатига киритиш бўйича тегишли мурожаат йўллаши тўғрисида келишиб олинди.Уларга юқори маошлар таклиф қилинмоқда.