Тошкент шаҳар ҳокими кўргазма учун ярим миллиард сўмдан ошиқ пул ажратди

Тошкент шаҳар ҳокими ҳокими фармойиши билан бюджетдан 585 млн. 546 минг сўм маблағ ажратилди. Ушбу пул 2023 йил декабр ойида “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма марказида ўтказилган Республика тармоқлараро ярмаркаси учун тақдим этилган. 

Фармойиш 3 феврал куни эълон қилинган. 

Жумладан, “Ўзэкспомарказ” 1-павилони очилиши, ёпилиши ва тақдирлаш маросими учун мўлжалланган саҳна харажатлари учун 391 млн. 632 минг сўм берилган. 

Учинчи павилон B2B фарм майдонига 26 млн. 360 минг, “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма компанияси 1-2 атриумларида ташкил этилган B2B майдонлари харажатлари учун 104 млн. 817 минг сўм ажратилган.