Одамлар ҳатто аномал совуқда ҳам бир зум тўхтамайди…

Баҳор нафаси уфуриб, дарахтлар уйғона бошлаган бир паллада кечадан юртимизни яна қаҳратон совуқ қамраб олди. Умуман, бу йил Тошкентда қиш анчагина ёғингарчиликка бой бўлди, деярли ҳар ҳафта ерлар қор ва ёмғир билан сийланади.

Тошкент серҳаракат шаҳар. Бу ерда ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам бир ерда ўтириб бўлмайди. Одамлар ҳатто аномал совуқда ҳам бир зум тўхтамайди.

Ogoh.uz бугунги қорли ҳаводан махсус фоторепортаж тайёрлади.