Ҳалок бўлганларнинг барчаси ҳиндистонлик ишчилар эди

Олмалиқ шаҳрида юз берган том босиш ҳодисаси юзасидан Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги муносабат берди.

“Бугун, 20-феврал куни тахминан соат 08:00 ларда Олмалиқ шаҳар Саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган “3-сонли Мисни бойитиш фабрикаси”да бирламчи маълумотга кўра темир конструксиялари сурункали қор ёғиши натижасида қулаб тушган.

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида воқеа жойида қурувчи компаниясининг 32 нафар ишчилари (барчаси Ҳиндистон Республикаси фуқаролари) жабрланган, улардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.

Айни вақтда содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳи тузилган”