Сергели тумани ҳокими маҳаллаларга катта миқдорда пул ажратди

Сергели тумани ҳокими маҳаллаларга катта миқдорда пул ажратди. 29 феврал куни ҳокимнинг бу ҳақда қарори эълон қилинди. 

Жумладан, Сергели туманидаги маҳаллалар қиёфасини яхшилаш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармаси ва пудрат корхоналари ўртасида амалга оширилган ишлар юзасидан қарздорликларни қоплаш мақсадида 1,5 миллиард сўм  маблағ;

– Сергели тумани ҳокими ўринбосарининг  Жанубий Кореяга 2-9 март кунлари бўладиган  хизмат сафари харажатлари учун 28 млн. 902 минг сўм берилади. 

Қарорда айтилишича, Сергели тумани маҳаллий бюджетининг параметрлари ва унинг қўшимча манбаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.