Навальний ўлими юзасидан 43 та давлат халқаро тергов ўтказишни талаб қилди

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний вафот этгач, 40 дан ортиқ давлатлар фожиа ҳолатларини мустақил текширишга чақирди. Россия ҳукумати унинг тўсатдан содир бўлган ўлими юзасидан мустақил ва шаффоф халқаро тергов ўтказиш имкониятини таъминлаши кераклигини таъкидлади ЕИнинг Женевадаги халқаро ташкилотлар бўйича вакили Лотте Кнудсен. Бу ҳақда Barrons хабар берди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши вақтида у Навальнийнинг ўлими учун асосий жавобгарликни Россия президенти Владимир Путин зиммасига юклаган.

Россия мухолифатчиси Алексей Навальнийнинг ўлимидан ғазабдамиз, бунинг учун асосий жавобгарлик Путин ва Россия ҳукумати зиммасида, — деди Кнудсен 43 давлат, жумладан, ЕИ, АҚШ, Буюк Британия, Украина, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Норвегия номидан гапирар экан.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Навальнийнинг кутилмаган ва ҳайратланарли ўлими Россияда кучайган ва тизимли репрессияларнинг яна бир белгисидир. Кнудсен Россияда ва хорижда сиёсий мухолифатнинг репрессия қилинишидан чуқур хавотир билдирган.

Навальний 16 март куни Ямал-Ненецк автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этган. Сиёсатчининг жасади 24 февралда онасига топширилган. Москвадаги Борисовский қабристонида 1 март куни Навальнийнинг дафн маросими бўлиб ўтган эди.