1 апрелдан иссиқ сув нархи ошади

1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади.

Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.