100 миллион сўм ойлик оладиган журналистлар бор – Шерзодхон Қудратхўжа

Озодлик радиосининг Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа билан интерюсида ректор 100 миллионгача ойлик оладиган журналистлар бор эканлигини маълум қилди. Журналистлар учун энг кам маош 5-6 миллионни ташкил этади деган ректор суҳбатда.

Сарвар Усмон журналист Аброр Зоҳидовнинг Facebook саҳифасида “Даҳшатли тенденция: Журналистлар оч қолмоқда!” сарлавҳаси остидаги пости юзасидан журналистларнинг молиявий аҳволи ҳақида берган саволига Шерзодхон Қудратхўжа:

“Мен ёшлар билан гаплашаман. Улар билим ва тилларни билиш даражасига кўра ва суратга олиш ва монтаж қила олишига қараб энг паст ойлик 5-6 миллиондан бошланади. Мени бир неча тилни биладиган эрталабдан кечгача ишлайдиган ва жуда ҳам креатив шогирдларим бор. Улар 20-30 миллион сўм ойлик олади ва бундай шогирдларга талаб жуда кучли.”- деб жавоб берган.

Озодлик радиоси журналисти бу жавобга қарама қарши бўлган Аброр Зоҳидовнинг “Деярли ҳар куни қайсидир ҳамкасбимнинг қийин вазияти ҳақида хабар топаман. Ишсизлик, пулсизлик, уйсизлик, ҳатто элементар озиқ-овқат ҳам муаммолиги… Қорни тўйиши, ўта арзимас совға учун тадбирларга бораётганларни биламан.” – фикрларини ўртага қўйган.

Бу парадоксга ректор “Беш бармоқ бир хил эмас, “бўрини оёғи боқади”- деган гап бор. Журналист қанча кўп ҳаракат қилса, интилса бугунги кундаги конвергенсияда ўзини тополса, ўзига боғлиқ қанча пул топиши. Журналистнинг қанчалик таниқлилиги, ишлаётган медиасининг қанчалик оммалашганлиги, рейтингги ва обуначилари сонига қараб 100 миллионгача ойлик олади”- деб жавоб берган.