Лабо автомобиллари учун ажратилган 18 000 та шартнома тугади – UzAuto Motors

UzAuto Motors 29 март куни соат 10:00 дан бошлаб 18 мингта Лабо учун шартномалар берилишини эълон қилган эди. Бугун шартномалар 2 соатга етмасдан тугагани хабар қилинди.

“Тузилган шартномаларнинг 99 фоизи One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва 1 та дан кўп бўлмаган автомобил учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади”, – дейилади UzAuto Motors хабарида.