Гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди

Бу ҳақда вилоят ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.

“Чортоқ-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Чортоқ туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам судланган шахснинг ёнида2 кг. 47 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам келгусида сотиш мақсадида сақланаётган 4 кг. 942 гр. “гашиш” моддаси топилган. Жами 6 кг. 989 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу наркотик моддалар муқаддам қирғизистонлик наркокуръерлар томонидан Чортоқ туманига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилганлиги маълум бўлган.

Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1996 й.т., муқаддам судланган шахс ўзинингбошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинада 1 кг. 842 гр. “гашиш” моддасини Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1984 й.т. фуқарога 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситасини қирғизистонлик наркокуръер муқаддам Янгиқўрғон туманидаги хуфия жойга қолдириб кетганлиги маълум бўлди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1988, 1995, 1998 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан олиб келинган 936 гр. “опий” моддасини харидорга бериб, ундан келишилган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган – 1992 й.т. ургутлик шахс ҳам қўлга олинди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсларнинг 2 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қувасой шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс муқаддамтожикистонликжиноий шериги томонидан Қувасой шаҳридаги хуфия жойга қолдириб кетилган 950 гр. “гашиш” моддасини олиб, уни 1987 й.т. ҳамшаҳарига пулини кейинчалик бериш шарти билан 6 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу наркотик савдосига Қувасой шаҳрида яшовчи, 2002 й.т. фуқаро ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.

Бошқа ҳолатда эса Қўқон шаҳрида яшовчи, 1963 й.т. фуқаро Тожикистон Республикасидан олиб келинган 492 гр. “гашиш” моддасини 75 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.