Тошкентда Ласетти аварияга учради

ЙТҲ ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юз берган.

Кеча, 9 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳолат соат 22:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида юз берган. Иккинчи даражали йўлда 21 ёшли haydovchi Ш.Ф. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб руль бошқарувини йўқотган ва йўл иншоотига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.