Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади

Ҳайит байрамларида кўчаларда машиналар ва одамлар ҳаракати камайганига қарамай, Бангладеш пойтахти Дакка шанба куни AQI индексида 178 балл билан ҳаво сифати энг ёмон шаҳарлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.

Дакка ҳавоси бугунги кунда ҳаво сифати индексига кўра “носоғлом” деб таснифланган.

Рўйхатнинг биринчи поғонасини Непал пойтахти Катманду банд этган. Учинчи ва тўртинчи ўринларини Ҳиндистоннинг Калкутта ва Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳарлари эгаллаб, мос равишда 188, 174 ва 163 баллни қайд этилган.

AQI индексига кўра заррачалар ифлосланиши бўйича ҳаво сифати қиймати 101 дан 150 гача бўлса,  “сезгир гуруҳлар учун носоғлом”, 150 дан 200 гача” носоғлом”, 201 дан 300 гача бўлса, “жуда носоғлом” деб ҳисобланади. 301+ “хавфли” ҳисобланади ва аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт сўнгги йилларда ҳавоси нотоза шаҳарлар рўйхатида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.