Эрон мухолифати Исроилга ҳужумни танқид қилмоқда

Эроннинг сургундаги мухолифат вакиллари Эроннинг Исроилга ҳаво ҳужумини қоралади. Улар Эрон халқи режим ҳаракатларини қўллаб-қувватламаслигини таъкидламоқда.

“Йиллар давомида мен эронликлар ва исроилликларнинг тақдири ўзига хос тарзда бир-бирига боғланганлигини айтдим. Тинчликдан умидларимиз муштарак, бироқ бизни умумий душман – Ислом Республикаси рад этмоқда”, деб ёзади АҚШда яшовчи эронлик мухолифатчи шаҳзода Ризо Паҳлавий Х ижтимоий тармоғида.

“Бу режим Эронга ҳам, Исроилга ҳам экзистенциал хавф туғдиради, бу режим ҳокимиятда қолгунча давом этади”, деган 1979 йилда тахтдан ағдарилган Эроннинг сўнгги шоҳининг ўғли.