Энди “Давлат хизматлари” орқали жарималарга эътироз билдириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасига кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юборилган қарор ва хабарномалар бўйича ЙҲХХга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Мазкур хизмат йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграллашган платформасига интеграция қилган ҳолда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Бунда ИИВ ЖХД ЙҲХХга йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши бўйича юборилган қарор ва хабарномаларга оғзаки ёки ёзма мурожаат (эътироз билдириш) қилиши мумкинлиги ҳам белгилаб қўйилмоқда.