Эмомали Раҳмон бир қатор ўзбекистонлик санъаткорларни тақдирлади

Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тўрт киши, жумладан, Озодбек Назарбеков, Муножатхон Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмоновага “Тожикистон халқ ҳофизи”, Ёдгор Садиевга эса “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон президентининг фармони билан Тожикистоннинг бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари ҳам тақдирланди.

Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доценти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг Ф.Шахобов номидаги “Шошмақом” ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, А.Жўраев номидаги Тожикистон давлат филармонияси “Фалак” ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонига сазовор бўлди.