Ҳоким “Чорвоқ” нинг 36,58 гектар ер майдонини Давлат унитар корхонасига ажратиб берди

Бўстонлиқ тумани ҳудудида давлат захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган жами 36,58 гектар ер майдони “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси дирексияси” Давлат унитар корхонаси (ДУК) га доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.

Маълумотларга кўра, мазкур ажратилган ер майдонларида туризм объектларининг қурилиши белгиланган.