Ўзбек мультфильми Қозоғистондаги фестивалда биринчи ўринни эгаллади



Олмаотада ўтказилган I халқаро “Farabi Film Festival”да ёш ўзбек мультипликатори Жамшид Атамбаевнинг “Соғинч” мультфильми “Энг яхши анимацион фильм” йўналишида биринчи ўринни эгаллади.

Жамшид Атамбаев ҳозирда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабасидир.

Ушбу анимацион фильмда йигит ўзи ва онасининг орзу-мақсадларини амалга ошириш йўли ҳақида сўз боради. Фильмнинг асосий ғояси оналарни қадрлашга қаратилган.