«Ўзгидромет» дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

2024 йил 1-8 май кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг (Чотқол тизмаси тоғлари) тоғли  ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, дейилади хабарда.