Тошкентдаги 340 та мактабга 6 800 та китоб-альбомлар топширилди

Кеча, 1-май куни “Ренессанс” кино уйида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: асрлар қаъридан таралаётган нур” медиа-тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоб-альбомларни бепул олиш учун Тошкент шаҳридаги 340 та мактабга тантанали равишда сертификатлар топширилди.

Медиа-тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) томонидан Ўзбекистон Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тарихий обидалардаги битикларни ўрганиш ва тўлиқ шифрлаш бўйича кўп йиллик машаққатли меҳнат натижасида ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларидаги маълумотларга эга “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумининг 20 та жилдлари нашр этилди.

Тарихий обидалар эпиграфиясини ўрганиш ва тўлиқ шифрлаш бўйича кўп йиллик машаққатли меҳнат натижасида ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларида нашр этилган “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумининг 20 та кўп тилли жилдлари нашр этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон бўйлаб ҳали ўрганилмаган обидалардаги битикларни ўрганиш ва шифрлаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини академик Эдвард Ртвеладзе, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов, доктор Бахтиёр Бобожонов каби ўзбек ва хорижий олимлардан, ҳамда, бошқа кўплаб мутахассислар ва тадқиқотчилар иборат ижодий гуруҳ амалга оширди.

Акция мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилади. Ўзбекистон мактабларига 200 минг китоб топширилади.